Шифо излаб диндан чиқиб қолмайдиларми?

18:04 / 07.07.2022 | Мохижамол Нозимовна | 296
Ассалому алайкум! Кайнонамлар огир касалликлари сабабли турли хил йуллар бн шифо излаб келадилар. Якинда Андижонлик бир аёл хакида эшитиб унинг олдига катнайдиган булдилар. У аёл хаттоки ИИБ хам уликларни,йуколганларни топишда ёрдам бераркан. Ким уша аёл ва унинг иши хакида гапирса ёки дилидан утказса одамлари етказаркан. Энди шу аёлдан куръон тиловати килиб одамлари хакида ёмон ёки ноурин гапириб куйган булсам кечиринглар деб кечирим сурашимни айтяптилар. Мен Аллохдан Фотиха,Ихлос,Фалак,Нос суралари ва Оятал Курсийни укиб тинмай узимни ва оиламни уша аёлдан химоя кил деб сураяпман. Кандай йул тутишни маслахат берасиз? Хамма ишониб булди уларга. Имонимдан айрилиб Диндан чикиб колишдан Аллохга куфр ва ширк келтириб куймасак деб куркяпман.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Унга ишонмаслик ва ундан узоқ туриш лозим. Аллоҳ адаштирмасин. Адашганларга ҳидоят берсин. “Фолбинлик, сеҳргарлик, жин чиқариш ва ноанъанавий даволаш каби ишларнинг ҳақиқати” китобини тавсия қиламиз. Валлоҳу аълам!