Зинокорга намоз ўргатиш мумкинми?

22:59 / 07.07.2022 | Bintu_komekbay | 416
Ассалому алайкум! Яқинда шундай воқеа булди, мен жума куни ерталаб масжидни тозалашга боргандим ва булиб енди кетмоқчи булиб турганимда бир аёл келди (ёши 25 да) у намоз уқишни урганмоқчи еканлигини айтди ва унга домла маслахатлар бераётганида мен хохласангиз узим ургатаман барибир аёлга аёл тушунтиргани яхшыроқ дегандим, домлаям жуда хурсанд булиб кетти менам қандай тушунтирсам екан дея уйланётган едим деб уша аёлга мана қизим Аллох ишингни узи енгил қилди деп мени узоқ дуолар қилдилар, менам жуда севиндим шундай савоб қилаётганимнан, ва уша аёлга жайнамоз, тасбех ва намоз китоб хадия қилдим (узини пули йуқ екан) аммо ертаси куни келганида у билан гаплашиб хайратда қолдим уни зинокор еканлигини билиб қолдим, турмуш қурганига 6-йил булган ери яқинда Рассияга ишга кетган (айтишича урталарида шарий никох йуқ екан) битта 3 ёш қизи бор екан, уни қайни синглисини ери зурлармуш бу жуда куп вақт яни йиллардан бери давом етиб келаётган екан, жуда хижолатли холда унга болангни отаси ким еканлигини узингиз биласизми деп сурадим (менимча узиям билмаса керак) бу муносабатни хеч ким билмас екан. Енди у намоз уқиб бу ишларини тухтатмоқчи екан, (утган йил битта фарзанди туғилиб бир хафталигида вафот етибди у бу гунохларим жазоси деп уйлаяпти) аввал бошда қандай хурсанд булган булсам енди кунглим жудаям совуб кетти, нима қилишни билмай қолдим, уша ердаги муаззин сиз бу ишларга аралашманг бошиз балога қолади у қилар ишни қилиб енди узича намоз уқисам гунохларим ювилиб хеч ким билмайди деп уйлаяпти бу нарса барибир ашкор булади деяпти, растанам аёл киши иффатини асрай олади-ку, альхамудулиллах хижобдамиз ва тиббиёт сохасида уқияпмиз хозир амалиётдамиз аммо қаерга бормайин хижобингни ечиб кир ёки сени киритолмайман деган сузларни ешитаман биринчи уринда Аллохни фарзи деб бунга рози булмаймиз, шунинг учунам хеч ким киритмагани учун ташқарида юришга мажбур буламиз хаммаси ешикни юзимга ёпяпти лекин Аллохдан жаннат ешигини биз учун ёпмасанг булди дея дуо қиламиз,ахир аёл номусини асрайман деса асрай олади-ку шунга уйланиб қолдим нима қилай бу аёлга намозни ургатайинми ёки ундан узоқ турайми? Жавобингизни кутаман Аллох рози булсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўргатинг. Балки бу у учун ҳақиқий тавба қилиш фурсати бўлиб қолар. Бундай ҳолатда ташлаб қўйиш хато. Унга хатоларини тушунтириш керак. Бандалар бир хил эмас. Даъват билган, амал қилганлардан кўра билмайдиган, амал қилмайдиганларга қилинади. Валлоҳу аълам!