Ассалому алайкум ва роҳматуллаҳи ва барокатуҳ! Устоз инглиз тилидан иэлтс да оғзаки 2 минутда тўхтамасдан гаплашиш керак. Маълумки шариатда ёлғон гапиришга фақатгина маълум вазиятларда ижозат берилган. Бироқ устозимиз ишончлироқ чиқиши ҳамда баҳоларингизни ошириши мақсадида ёлғон ишлатинглар, имтиҳон олувчилар(чет элликлар) ҳам болаларнинг ёлғон қўшишлари эҳтимоли борлигидан хабари бор дедилар. Шундай вазиятда ёлғон ишлатиш жоизми(Мисол учун бормаган жойизга бордим ёки қилмаган ишизни қилдим дейиш). Жавоб учун олдиндан рахмат
– Ва алайкум ассалом! Ёлғон гапириш жоиз эмас. Гап бошида фаразан ёки хаёлан гапиряпман, деган маънодаги гапларни қўшиб қўйиш лозим. Валлоҳу аълам!