Ассалому алайкум! Бизга қайнонам қайнотамдан қолган битта жавонча берган эдилар ичида қайнотамни 2 милён атрофида пуллари бор экан бу пулни ҳожайиним қайнотамни номларида садақаи жория қилиб юбордила мен бу ҳам мерос қайнонамга айтайлик десам дадамни пуллари озларига ишлатамиз дедилар биз тўғри қилдикми
– Ва алайкум ассалом! У мерос эди ва меросхўрларга буни билдириш керак эди. Ўзингизча тасарруф қилиб хато қилгансизлар. Энди мерохўрларга айтиб розилик олинглар. Рози бўлишмаса тўлаб берасизлар. Валлоҳу аълам!