Ҳавотирдаман

02:27 / 21.05.2022 | NILUFAR | 295

Ассалому алайкум! устозлар .мана нечча йилдирки исимми бир дард қийнаяпти. Ҳаёлларм ўзимда эмас. Мийямга Ҳар куни онажонмнинг ўлип қолганлари ўрнашип қолган . Алҳамдулиллаҳ онажонм ҳаётлар улар Жуда ёшлар. Лекн нимагадур мени ҳаёлимда фақат уларни йўқотип қўядигандек уларсиз қандай яшашимни тассавур қилиш билан банд бўлиб қолди. Ўтирсам уйқуга ётсам айниқса бу ҳаёллар мени шу даражада қийнайдики Ҳатто йигидан ўзимни тиёлмай соатлап уҳлай олмайман маслаҳат беринг илтимос ёмон ҳаёллардан қандай қутулай

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Сиз зудлик билан психотерапевт қабулига боришингиз керак. Чунки сизда ёпишқоқ ҳаёллар неврози бошланган. Аммо бу сизни қўрқитмасин мутаҳассисга мурожаат қилганингиздан сўнг баъзи муолажалар ва тавсия қилган дори-дармонини ичсангиз бу ҳолатдан онсон қутулиб кетасиз иншааллоҳ. Валлоҳу аълам.