Ассалому алайкум! 3 та болам бор. Катта қизимни чиройлимаслиги, қаеридир манга ёқмайди. Шунинг учун кўп уришаман ва виждоним қийналади. Унча меҳрим йўқ. Гуноҳга қоляпманми деб қўрқаман. Меҳрим ошиши учун нима қилай?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
.[quote="Nargizxon":2b8ehhpj]Ассалому алайкум! 3 та болам бор. Катта қизимни чиройлимаслиги, қаеридир манга ёқмайди. Шунинг учун кўп уришаман ва виждоним қийналади. Унча меҳрим йўқ. Гуноҳга қоляпманми деб қўрқаман. Меҳрим ошиши учун нима қилай?[/quote:2b8ehhpj]
عن الحسن قال: بينما رسول الله صلى الله عليه وسلم يحدِّث أصحابه إذ جاء صبيٌّ حتى انتهى إلى أبيه، في ناحية القوم، فمسح رأسه وأقعده على فخذه اليمنى، قال: فلبث قليلًا، فجاءت ابنة له حتى انتهَت إليه، فمسح رأسها وأقعدها في الأرض، فقال رسول الله صلى الله عليه وسلم: فهلَّا على فخذك الأخرى، فحملها على فخذه الأخرى، فقال صلى الله عليه وسلم: الآن عَدلتَ
Ҳасан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Асҳоблари билан сўзлашиб ўтирганларида бир болача қавмининг чеккасидаги отасининг олдига келди. Отаси уни бошини силади ва ўнг тиззасига ўтқазди. Бироз ўтгач унинг қизи ҳам келди. Уни ҳам бошини силади ва ерга ўтқазди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бошқа сонинга ўтқазганингда эди” дедилар. У саҳобий қизчасини бошқа сонига ўтқазди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Энди адолат қилдинг” дедилар.
عن إبراهيم قال: كانوا يستحبُّون أن يعدل الرجل بين ولده حتى في القبل مصنف ابن أبي شيبة
Иброҳимдан ривоят қилинади: “Саҳоба ва тобеъинлар Киши фарзандлари орасида адолат қилишни жуда яхши кўришар, ҳатто уларни ўпиб эркалашда ҳам адолат қилир эдилар”. Мусаннаф ибни Аби Шайба. Валлоҳу аълам!.