Эркакларнинг рақс тушиши

01:56 / 08.07.2022 | Madinaxon | 1299
Ассалому алайкум! Авваламбор саволим учун узр. Яқиндагина 1та хабарни кўриб қолдим. Унга кўра, Ҳазрати Умар р.а. шундай деган эканлар: " Эркак киши рақсга тушган куни эркаклик сафидан чиқади".
Рақсга тушиш макруҳлиги ҳаммамизга маълум. Леким юқоридаги сўзлар эътборимни тортди. Шу гап қанчалик рост? Шундай ёки шу манодаги бирор бир ҳадис борми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу маънода ҳадис йўқ, ҳақиқатда бу гап Умар розияллоҳу анҳуга нисбат қилинган. Валлоҳу аълам!