Шифокорга

08:08 / 23.03.2017 | Савол | 1880
Ассалому алайкум! Юздаги ва бадандаги тукларни танага зарар етказмайдиган қилиб, қайси дорилардан фойдаланиб йўқотса бўлади?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Танадаги ортиқча тукларнинг пайдо бўлиши сабаблари кўп. Энг аввало ташхисни тўғри аниқлаш керак. Яъни бу Гирсутизм ёки Гипертрихозми эканлигини аниқлаш лозим. Шундан сўнггина бу тукларни йўқолишига сабабчи воситаларни қўллашингиз тўғри бўлади. Акс ҳолда бу ортиқча туклар яна ва яна қайта пайдо бўлаверади. Биринчи қиладиган ишингиз эндокринолог (эндокринолог-гинеколог) шифокорга учраш ва гормонал текширувлардан ўтиш керак. Асосланмаган ҳолда тўғри келган мазь ва геллардан фойдаланишингиз номақбул иш. Ҳозир сизга тукларни тўкиб юборадиган воситаларни айтишим мумкин, аммо бу -даво эмас, вақтинчалик алдамчи самара бўлади. Шунинг учун Эндокринология илмий текшириш институти ёки эндокринология диспансерига мурожаат қилинг