Асалари

15:52 / 26.11.2018 | Saodatxon | 783
Ассалому алайкум! Ассаламу алайкум! Асалари бокамиз. Бир хил вақтларда асаларилар уядан чиқиб қочиб кетади. Баҳорда кўпинча шундай ҳолат бўлиб туради. Масалан 30 та оила аридан 1 ёки 2та оила қочиши мумкин. Кўпинча қочиб кетган асаларилар бирор дарахтда кеч кузгача яшайди, қишдан чиқмай нобуд бўлади. Шундай асаларини топиб олсам, яъни ҳеч ким олмаса ёввойи ҳолда яшаса, уни олишим менга ҳалолми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бирор қишлоқ ёки шаҳарда асалари боқадиган кишилар саноқли бўлади. Бир бирини яхши танишади. Ўшаларга хабар бериши керак. Худди бировнинг нарсасини топиб олгандаги каби. Арилар қанча масофадан келганини ҳам билса бўлади. У бировнинг йўқотган нарсаси ҳукмида бўлади