Рўза ҳақида

17:33 / 24.11.2018 | Дарё | 765
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, Одинахон опа! Агар яқин инсонингиз бирор касаликка чалинган бўлса, унга Аллохдан шифо тилаб, рўза тутса, бирор ишни ё бирор қайтолмаётган гуноҳни қилмайман деб ният қилса бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Буни шариатда назр дейилади. Маъсият бўлмаган нарса учун маъсият бўлмаган ишни назр қилиш жоиз. тўлиқ маълумот учун Ҳадис ва ҳаёт тўпламининг рўза ҳақидаги жузини ўқишингизни тавсия қиламиз. Валлоҳу аълам