ҳалол ишми?

01:54 / 09.07.2022 | Maftuna | 348
Ассалому алайкум! менинг турмуш ортогим памперс фирмасида ишлайди, ойлик маоши бизни кониктирмаябди, яни розгорга етмаябди. Якинда бир танишидан янги иш таклиф килишди, у хам фирма, унда таъмаки(сигарет) махсулотлари таркатилар экан, маошини хам анчагина дейишибди, лекин мен ундай махсулотни истеъмол килиш хам гунох, уни етказиб берувчига хам гунох деб эшитгандим, буни бирон бир манбаадан тасдиклаб бера олмаябман, бу иш халолми? ёки оиласига харом едирган боладими? илтимос шунга жавоб берсангиз, илмингиз зиёда болсин, олдиндан рахмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тамаки ҳаром қилинган. Ҳаром нарсанинг савдоси ҳам жоиз эмас. Валлоҳу аълам!