Шаввол рўзаси

01:34 / 09.07.2022 | zero | 334
Ассалому алайкум! Ҳозир шаввол ойи тугашига оз вақт қолганлигини инобатга олган ҳолда, аввал шаввол ойидаги 6кун рўзани тутиб, сўнг рамазон ойдаги 5кун қазо рўзамни тутсам бўладими ? Соғлиғимда муоммолар сабабли ўз вақтида тута олмагандим. Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қазони ният қилиб тутасиз, шавволнинг савобидан умидвор бўлган ҳолда. Валлоҳу аълам!