Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, азиз устоз! Мени бир одатим бор. Бирон бир иш бошламоқчи бўлсам ёки қаергадир бормоқчи бўлсам кимгадир айтиб қўяман. Шу ишим ўхшамаса сирни айтганимни ирим билсам бўладими? Ёки буни алоқаси йўқми. Динимизда иримга ишонманг дейилган
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Динда ирим йўқ ва иримларга ишонилмайди. Ҳали амалга оширилмаган, лекин оширишни исталган ишдан хабар берилса, ин шаа Аллоҳ, дейиш керак. Аллоҳ хоҳласа ўша иш бўлади, хоҳламаса йўқ. Валлоҳу аълам