Маслаҳат беринг

07:34 / 20.11.2018 | Mubinabonu | 1011
Ассалому алайкум! 3 ярим ёшли қизимнинг териси қуруқлашиб, қипуқ ҳосил бўлди. Шифокор кўригига борсам «Оддий темиратка ксероз» ташхисини қўйди. Бифолак ва дексерил мазини, пахта толали кийим кийишни буюрди. Лекин ўзгариш йўқ. Бу ҳолатда қандайдир парҳез ёки яна бошқа шифокор кўриги зарурми? Ҳеч нимага аллергияси йўқ
Шифокор:
Ва алайкум ассалом!
Бу ҳолатда албатта бошқа дерматологга кўрсатиш ва тери юзасидан қиринди тахлили қилдирилиши даркор. Имконингиз бўлса Республика Дерматовенерология марказига мурожаат қилганингиз афзали, чунки қиз болани турмушга беришингиз бор. Вақтида асл сабаб аниқлатилмаса кейин афсуслардан наф йўқ. Аллоҳ шифосини комил қилсин