Ассалому алайкум! Менинг қазо намозларим 8 йил бу йил 2920 кундан иборат Бомдоднинг икки ракат фарзи, Пешиннинг 4 ракат фарзи, Асрнинг 4 ракат фарзи, Шомнинг 3 ракат фарзи, Ҳифтоннинг 4 ракат фарзи ва 3 ракат витр вожиби ҳаммаси бўлиб 20 ракат.
Рамазон ойида қилинган амал минг ойдан афзал.
Саволим қуйидагича мен қазо намозимни Рамазоннинг 1 кунида юқоридаги 20 ракатни ўқисам 1000 ойдан афзал бўладими ва 1000 ой эса 83 йилга тенг бўлса менинг қазо намозларимни ортиғи билан адо қилган бўламанми?
– Ва алайкум ассалом! Ундай бўлмайди. Савоби кўп бўлади холос. Ҳар бир қазо қилинган ракъатнинг қазосини ўқиш шарт. Валлоҳу аълам!