Қандай йўл тутишим керак

15:49 / 11.07.2022 | Sevinch Usmonova | 350
Ассалому алайкум! Аввало Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин . 1-Саволим шундан иборат эдики,ёшим 19 да Алҳамдулиллаҳ шу йили Қурʼон ўқишни ўргандим . Айнан шу билан чекланиб қолмоқчи эмасман . Ҳижобга кириб бошқа амаллар қилмоқчи эдим . Аммо ота- онам ,яқинларим бу ишимни хато деб айтишмоқда( чунки бизнинг маҳаллада бундай илмлар етарли эмас) . Ҳамда бу ишим келажакда баʼзи режаларимга таʼсир қилишини қайта- қайта айтишмоқда. Мен бундай шароитда қандай йўл тутишим керак . Ота- онамни шартини бажаришим керакми ёки шариат ҳукмини.
2- саволим шуки, ҳали ёш бўлишимга қарамай ота- онам ўзининг бир қариндошига қизимизни сизга турмушга берамиз деб ваʼдалашиб қўйган . Бу ишни бошида жудаям хафа бўлдим . Кейин эса Аллоҳ тақдир қилмаганида ҳаммаси бекор бўларди деб рози бўлдим . Йигитнинг фикрича, биз гаплашиб туришимиз керак( албатта бу ўқишимда ҳам халал беради .) Ота- онам ҳам шу фикрда . Мен ота- онамни розилиги учун гаплашишим керакми. Ёки рад этишга ҳаққим борми. ( Аввало йигит ҳам яхши ,инсофли,диёнатли йигит )
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Шариатнинг айтгани қилинади, бандаларнинг эмас.  Валлоҳу аълам!