Ассалому алайкум! Мен турмушга чиққанман Алҳамдулиллаҳ икки фарзамдим бор. Турмуш ўртоғим яхши пул топадилар Аллоҳ ризқимизни кенг қилган ўзига беҳисоб шукр,у киши менга ҳар ой қанчадир миқдорда пул берадилар мен у пулга истаган эҳтиёжларимни сотиб оламан лекин кийим кечакка жуда ўчман коп чиройли либослар сотиб оламан лекин уларни албатта жуфти ҳалолимни олдида кияман у киши учун ясанаман лекин базида оилавий йиғинларга борганда ҳам кияман чунки у либослар шариат ҳукмига тўғри келади кўчада сипо кийиниб ўзимни номаҳрамлардан четга олиб юраман ўзимни эҳтиётлаб юраман иложи болса кам кўчага чиқишга ҳаракат қиламан. Айтганимдай кийим кечакка жуда ўчман коп қиммат кийимлар сотиб олишим бу менга зараз эмасми масалан ҳозир қўлимда анчагина пул бор уни ярмини касал болаларга садақа қилсам қолган ярмини ўзимга қиммат либос сотиб олсам бу менга зарар бермайдими ёки ҳаммасини садақа қилишим керакми мен кўп ижтимоий тармоқларга кирсам касал болаларни кўриб юрак бағрим эзилиб кетади Аллоҳ қодир қилганча садақа қилишга ҳаракат қиламан лекин ўз нафсимниям тиёлмаяпман
– Ва алайкум ассалом! Банда шахсий мулкини истаганича сарфлаши мумкин. Аммо охиратини ўйласа, унда кўпроқ фойда бўладиган тарафга сарфласин. Қимматбаҳо кийимларнинг ҳаммаси бу дунёда қолиб кетади, у дунёга фақат савол жавоби қолади. Аммо эҳсон охиратга захира бўлиб боради. Валлоҳу аълам!