Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин
Турмуш қуриш ёшидаги қиз учрашувда йигитга унинг ақийдаси ва тақвоси тоғри эканлигини аниқлаш мақсадида унга тавхид илмидан баъзи бир нозик саволлар билан мурожаат қилса бўладими Масалан Аҳли сунна вал жамоа вакиллари Мотуридий ва Ашарий мазҳабига эргашадилар унга кўра Аллоҳ қаерда деган саволга “аллоҳ бемакон унга макон нисбат қилинмайди барча маконларни аллоҳ яратган у ҳеч қандан маконга муҳтож эмас” деп этиқод қилинади (аллоҳга у осмонда деп этиқод қилиш ножоиздир (валлоҳи алам) ) Шунга ўхшаш масалалар жавобини этиқодини аниқлаш учун сўраш жоизми
Жавобингиз учун олдиндан ташаккур