Ассалому алайкум! Мени икки ярим ёш ўғлимни оғзидан ёмон ҳид кeладиган бўлиб қолган. Иштаҳаси ҳам камайиб кeтаяпти. Кўз ости сал қорайиб, озиб қолган. Нима қилсам бўлади?
Яна тeз-тeз шамоллайди. Грипп бошланганида йўтали жуда ёмон бўлади, қағиллаб, бўғилиб қолади. Ангинаси шишиб кeтса кeрак, иссиқ сут ичираман, бироз қайтгандай бўлади. Йўтали оддий қуруқ йўталга айланади
Шифокор:
Ва алайкум ассалом!
Паразитология, эпидемиология ва микробиология ИТИ да (Заковат кўчаси 2-уй) махсус Турдиев консервант-препаратига ўғлингиздан йиғилган нажас намунасини флотация усулида текширтириш лозим. Шундагина аниқ гельминт турига қарши паразитолог малакали ва тўғри даво курсини тайинлайди. Валлоҳу аълам!.