Аёлларга хос масала

15:29 / 01.06.2022 | Bintu Ravshan | 416

Ассалому алайкум! Устозам. Бир саволда ҳттпс://саволлар.муслимаат.уз/савол/33375 Шу фатво ҳақида ёзилибди. Бунда тиниқ суюқлик дейилган. Мен анчадан буён замбуруғга даволанаман ва ҳалиям даволаниш ҳеч қанчага бормай қайталаняпти. Кўп таҳорат олиш, тўғриси оғир келяпти. Менда келадиган суюқлик тиниқ эмас балки оқ шилимшиқ ва базан яшилроқ. Шу ҳолатда ҳам бу ҳукм менга тўғри келадими??? Яни Узоқ вақт бир таҳорат билан таҳоратлиман дея юрсам боладими??

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Йук , тугри келмайди . Нормада келадиган тиник ажралмадан ташкари барча касалликка хос ажралмалардан тахорат олинади . Эр- хотин баробар даволансангиз кайталанмайди ин шаа Аллох, ,одатда жинсий шериклардан факат бири даволанса, иккинчи даволанмаган шерикдан кайта - кайта юкиш содир булаверади . Шу сабабли касаллик чузилади.
 Валлоҳу аълам!