Эр хотин масаласи

21:52 / 12.07.2022 | Алишер | 364
Ассалому алайкум! Аёлим 3 йил деганда онам бн қатиқ гап талашиб қоилшди анигроги гап қайтарди аввал бирор марта бундай ииш булмаган эди онам майли эсдан чиқарамиз дейишди лекин менга бу холат ёқмади 1 нафар фарзандим бор кунглим қолди бу ишдан сунг хозир хаёлимда фақат аёлимни жавобини бериш айланяпти холос онам мани ёшлигимда ахлатимдан ирганмаган ман усун энг яхши инсон шариатимиз нима дейди бундай холатда жавоб усун рахмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Албатта онанинг мақоми улуғ. Аммо у сизнинг онангиз. Мана шу нуқтага аҳамият қилиш керак. Онангиз сиз учун чеккан захматларини сиз қайтарасиз, бошқасидан бу талаб қилинмайди, гарчи аёлингиз бўлса ҳам. Онангизнинг мақомини ўйлаб ажрашгингиз келган пайтида бунинг муқобилига аёлингизни не ҳасратда катта қилиб сизнинг қўлингизга тутказган бошқа ота оналарни ҳам ўйланг. Ўзингиз ҳам фарзанд катта қиляпсиз. Сизнинг ҳолатингиздаги энг тўғри йўл кечиришдир. Валлоҳу аълам!