Ассалому алайкум! Учинчи фарзандимни дуёга келтиргач УТТ да ўнг буйрагим пасайиб қолганини билдим. Менга буни бирор дори дармон билан ўрнига келтириб бўлмаслигини ва бандаж тақиб юришни, оғир кўтармасликни айтишди. Базан ўнг буйрагим секин-секин оғрийди. Буйракни халқ табобати ёки бошқа бирор усулда ўрнига келтиришни имкони борми? Яна пасайверса жарроҳлик йўли билан ўрнига қўйилар экан. Илтимос маслаҳат беринг
Шифокор:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Буйрак тушиши (пастлашиб қолишига ) одатда оғир юк кўтариш, кескин озиш (чунки буйракнинг ўз боғламлари йўқ улар ёғ тўқимаси ичида жойлашган бўлади), кўп сакраш, катта вазнли болага ҳомиладор бўлиш, травмалар (жароҳатлар) сабаб бўлади.
Айни дамда пешоб тахлили ўтказинг, яллиғланиш жараёни бўлмаса буйрак пастлашувининг ўзи сизга оғриқ бермайди. Қўшимча сабабни қидиринг, нефрологга мурожаат қилишингиз мумкин. Махсус белбоғ тақиб туринг (доимий эмас ва албатта кечаси ечиб қўясиз).
Бу қўрқинчли ҳолат эмас, озғин одамларнинг 70-80% да шу ҳолат кузатилиши бор.
Агар буйракда бошқа муаммо бўлмаса шу ҳолда ҳам Аллоҳ ато этган умрингиз охиригача сизга хизмат қилаверади. Нефроптоз 4 даражали бўлиб, у кичик чаноқ бўшлигига тушиб кетса шундагина эндоскопик буйракни кўтариш амалиётини қилиш мумкин бўлади. (Кичик тешикчалар орқали операция)