Ҳомиладан сақланиш

01:22 / 13.07.2022 | Robiya Nadirova | 397
Ассалому алайкум! Одинахон устоз Аллоҳ илмингизни бунданда зиёда қилсин .Излаш ҳизматидан менга мос жавоб топа олмадим саволим шундан иборатки биз оиламиз билан жуда кўпчилик оилада турамиз алоҳида чиқиб кетишга имкониятимиз йўқ ва мен жуда яқин қаримдошимга турмушга чиқганман эшитишим бўйича қармдошлар ортасида никоҳ бўлса фарзандларини кўпайтирмаганлари мақул экан копи билан 2та фарзанд бўлиши керак экан шу нарсалар ҳомиладан сақланишимга сабаб бўла оладими? Ёки сақлансам гуноҳкор бўламанми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Фарзандларни ҳар қанча кўпайтириш жоиз. Кўпайтирмаслик ҳақидаги тавсия шаръий эмас. Валлоҳу аълам!