Динимизда қариндошлар орасида силаи раҳмга тарғиб қилинади. Лекин шу қариндошлар орасида чекадиганлари бўлса, улар меҳмонга келмоқчи бўлганда қандай йўл тутиш керак? Уларга "Бизнинг уйда чекманг", деб олдиндан айтиб қўйишимиз керакми ёки уйимизда чекаётганида қайтаришимиз керакми ёки чекканида ҳам индамаслигимиз керакми?
Орада хафагарчилик бўлиб қолмаслиги учун ҳам қандай тўғри йўл тутишни тавсия қиласиз? Аллоҳ рози бўлсин. Жавобингиз учин олдиндан раҳмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Хонадонингизда чекиш мумкин эмаслигини айтиб қўйишингиз керак. Валлоҳу аълам!