Хорижда ўқишга кўмаклашиш

15:31 / 12.07.2022 | Ummu Muhammad | 268
Ассаламу алайкум, Узтоза

Менда хорижда ўқиш бўйича тажриба бўлганлиги учун кўпчилик танишларим ва қариндошларимиз хорижга ўқишга кетиш йўллари бўйича маслаҳат сўрашади. Лекин қизларнинг маҳрамсиз узоқ сафарга чиқиши мумкин эмаслигини билиб туриб у қизларга маслаҳат беришим орқали ҳаромга шерик бўлиб қолмайманми?

Уларга маҳрамсиз чиқишлари мумкин эмаслигини ҳам уқтириб, лекин ўқишга топширишдаги ҳужжат ишларида маслаҳат ҳам бераверишим мумкинми, гарчи ҳали маҳрам билан чиқиш-чиқмаслиги аниқ бўлмаса ҳам? Ёки маҳрам билан чиқиши аниқ бўлгачгина ўқишга ҳужжат топшириш ишларида маслаҳат беришим мумкинми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Маълумот беришингиз жоиз. Маҳрам масаласини айтиб қўйсангиз кифоя, унинг масъуляти сизга тушмайди. Валлоҳу аълам!