Савлатли кўриниш

03:56 / 04.06.2022 | Guljamol | 341

Ассалому алайкум ҳурматли устозлар. Оллоҳ сизлардан рози бӯлсин. Мени саволим қуйидагича: онамнинг эмоциялари жудаям кучли, арзимаган нарсагаям ҳаяжонланадилар. Қувончгаям, қайғугаям ӯзларини йӯқотиб қуядилар, бировнинг гапини эшитиш у ёқда турсин жаҳллари чиқиб хафа буладилар. Яқинда яккаю ягона укамни уйлантирамиз, қуда- андалари, янги келинлари олдида, сипороқ, огирроқ бӯлиб савлатли бӯлишларини хоҳлаймиз. Нима қилишни маслаҳат берасиз, бирон тинчлантирувчи бериб турсакмикин?

Руҳшунос:

Ваалайкум ассалом. Онангизни психотерапевт қабулига олиб борганингиз маъқул. Шифокор буюрган баъзи муолажалар ва дори-дармонлар қўлланилса эҳтимол бироз босиқроқ бўлиб қолар. Валлоҳу аълам.