Ва алайкум ассалом!
Аёлингизга бу ташхис ИФА(иммунофермент анализ) усулида аниқлаб қўйилган бўлса, буни ПЦР(полимеразно-цепная реакция) усулидаги қайта текширув тасдиқлаши керак. Бунинг учун Республика Вирусология ИТИ га айнан ҳозирги ҳолати учун зарур текширув, лозим бўлса даво учун мурожаат қилишингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам!.