Ўғирлатиб қўйган пулимни садақа деб юборсам бўладими?

01:39 / 13.07.2022 | Доно Иззатуллаева | 376
Ассалому алайкум ва рохматуллох. Мен мактаб укувчисиман. Бир неча мартта куп микдордаги пулимни мактабда йукотдим. Саволим шуки, бу угирлатиб куйган пулларимни садака деб юборсам буладими? Жавоб учун олдиндан рахмат. Аллох рози булсин
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Демаганингиз маъқул. Токи ўғрининг гуноҳи енгилламасин. Йўқотганингиз учун ўзи шундоқ ҳам савоб оласиз. Валлоҳу аълам!