Оила

08:54 / 05.06.2022 | Dilsoz Kubayeva | 372

Ассалому алайкум! Ассалому алайкум! Устозлар.Мен оилалиман 3 ойлик чакалогим бор.Кайнонам унча чакалогим борлиги учун ишларимга карашмайди,кечкурун бн чакалог бн ухлолмай чиксам сахарда тур деб талаб киладилар лекин умуман холим булмай колади ухлаб коламан чунки чарчаб уйкуга туймай колганим учун холсиз булиб колябман кундан кунга.Кизимни уйкуси алмашиб хам колади кечаси купинча ухламайди.Неварасига карамайдиларда иш унча килмаяпсан дейди эрталабдан турмайсан дейди. Лекин мен умуман эринчогликдан килмайман. Ичлари умуман ачимайди.Агар караб турсалар ишимни кила оламанку.Намоз хам укиб олай десам тезрок булогай тезрок укигин деб айтадилар.Угилларига мени гапириб йук гапирмадим деб йолгон гапирадилар.Битта кайнисинглим бор шу хам келиб кайнонамга нималардур деб гапирадилар кейин бизларга гапирадилар.Жуда кундан кунга асабий булиб колябман.Сизларга айтгим келди.Бизлар 2та овсин булиб турамиз овсиним уйга хужайинлик килаверади нимадур иш килсам бунака килинг бунака килманг деб гапиради мен куркиб кайнонамга хам овсинимга хам гапиролмаслик тугриси сабр косам тулаябди.Кейин нима килишни билмай ичкарида хужайнимга йиглаб дардим айтаман эрим хам сабр килгин дейди.Лекин сабрни хам охири борку.Агар ноурин гапирган булсам узур сурайман лекин ростини гапирябман.Сизларга мурожат килдим кимга айтишим билмай.Лекин бошкаларни кайнонаси ишларига чакалоги бор келинларига карашадилар шуларни куриб бошкача буламан.Неварасига карамай иш килмаяпсан деб гапириши тугриси асабим чикади.Нима маслахат берасизлар?Кандай йул тутсам шу динимизга хос булади ?Жавоб учун олдиндан рахмат.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Қайнона-келин муносабати тўй бўлиб ўтгач бир йилдан беш йилгача қийин кечади. Айниқса соғлом бўлиб хизматларни қилиб юрган келин бирдан болалик бўлиб ўзи билан ўзи ўралашиб қолса буни тушуниш баъзи қайноналар учун бироз мушкул туюлади. Аммо бу воқеа-ҳодисаларнинг ҳаммаси ўткинчи. Сиздан бироз сабр талаб қилинади. Ҳозирда сизнинг бу ҳолатингиз туғруқдан кейинги стресс ҳолати бўлиши ҳам мумкин. Аксарият ҳолларда бу каби стрессда бўлганида одам негатив ўйларни кўп ўйлайди. Руҳий соғлом вақтида бўлган воқеа-ҳодисалар оддийгина бўлиб туюлган бўлса бу даврда бу каби вазиятлар ниҳоятда қийин ва оғир бўлиб кўринаверади. Аслида сиз ичингизда сизнинг ўзингизга бўлган муносабатингиз, гумонларингизга яраша бўлган вазиятларга учраяпсиз холос. Яъни Қуръони Карим оятларида Аллоҳнинг бандаларига қарата “гумонингдаман” деган маънодаги хитоби бор. Бандаси нимани гумон қилса Аллоҳ шунга йўлиқтиради. Шунинг учун сиз ҳам ўзингизга, атрофингиздаги одамларга нисбатан чиройли соғлом гумонда бўлинг. Шайх ҳазратлари Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ қаламларига мансуб “Амаллар ниятга боғлиқдир” китобини ўқиб чиқсангиз инсон яхши ният, яхши гумонлар, яхши ўйларни ўйлаши жуда муҳим эканлигини яхши тушуниб оласиз. Яхши ўйларни, яхши гумонларни қилсангиз ҳаётингиз ҳам секин-аста ўзгара боради. Қайнонангизни, қайнсинглингизни ва бошқаларни сизга ва фарзандингизга меҳрибон эканини тасаввурингизга сиғдиринг. Иншааллоҳ ҳаётингизда ҳам шундай бўлади. Бу иш қўлингиздан келмаса ўзингизга савол бериб кўринг “мен нималарни истайман, келажагим қандай бўлишини хоҳлайман” деб. Агар салбий ўй-ҳаёллар келаверса ижобий орзу-ҳаваслар миянгизга келмаса у ҳолда еяётган овқатингиз, сифатлик уйқуингиз ва жисмоний машқларингизга катта эътибор қилишингиз керак бўлади. Негатив дунёқараш, ўй-ҳаёллардан қутулиш учун жисмоний машқлар, ҳар куни бир вақтда бир соат, бир ярим соат давомида пиёда юриш жуда фойдалидир. Бу амалингиз фарзандингизга ҳам жуда фойдалидир. Агар бу амаллар қўлингиздан келмаса у ҳолда психолог ёки психотерапевт қабулига боришингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам.