Мусофир

01:46 / 13.07.2022 | Zarina | 289
Ассалому алайкум! Оллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Яқинда мусофирчиликда 4 ракатли намозларни 2 ракатга қисқартириб ўқимаса гуноҳкор бўлишини ўқиб қолдим. Саволим шуки: Мен Навоий вилоятидаман. Турмуш қутганимиздан 1 ҳафта ўтиб турмуш ўртоғим билан тошкентга кеганмиз ба шу ерда яшаб келяпмиз. Қайнона қайнотам ўзимни ота онам ҳам навоида яшашади. Биз навоига қайнона қайнотамникига борганимизда ва ота онамникига борганимда мусофир ҳисобланаманми ёки у уй ҳам бизнинг уйимиз ҳисобланиб намозни тўлиқ адо этаманми. Вақтига келсак базида 15 кундан камга деб ният қилиб борамиз ва кам вақтга борамиз базида эса кам вақтга борамиз деб 15 кундан ошиб кетади. Шу вақтдачи, 15 кунгача деб уйлаб қисқартириб,15 кундан кўпга қолсак кейин тўлиқ адо этишни бошлайманми. Жавобингиз учун каттакон раҳмат. Оллоҳ рози бўлсин
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ота онангизникида қаср ўқийсиз. Қайинота ва қайинонаникида сизлар учун яшашга хона берилган бўлса тўлиқ ўқисиз. Қаср ўқиб ўқимаслик нията боғлиқ. 15 дан камини ният қилган бўлсангиз қаср ўқийсиз гарчи кўп турсангиз ҳам. Валлоҳу аълам!