Ассалому алайкум! Бир қушним опа сингилар ёшлари 25 ва 23ларда эрини алдаб варзобга болар бн дам олгани боришади, ичишади. Синглиси ухлаб қолади, Опасини айтиши буйича 6киши номусига тегишиб калтаклаб қиз улади. Эрталаб синглиси караса Опаси йук кучага чикса Опаси улиб ётибти хамма жойи қон, кукарган. Морга оборишади экспертиза қилишади, холи уша бачаларди тутишгани йук. Бунака холатлар хозирги вақта россахам куп. Қизлар ичиб шу холатларда улиш хукумлари қандай. Бу иймонсиз улди деганими. Бунака бровди қизини вахшиларча номусига болалар тегиши хукми қандай. Буларди Роббим олдида қанақа жазо бор, бунака инсонлар дузахга кирадими. Астағфируллох биздихам бошимизга тушмаслик учун қанақа дуолар қилишимиз керак. Бунака нарсаларди куп эшитябмиз ва курябмиз одам қурқиб қолди, рухиятга ёмон тасир қилади. Ичиб улган, чекиб улган, бе тахорат улган, авария булиб улган буларди хотимаси аянчли, хунук, хотимаси ёмон десак туғри буладими.
– Ва алайкум ассалом! Шу сабаб гуноҳ қилмаслик керак. Хатарли ерларга бормаслик керак. Эрдан берухсат, маҳрамсиз юрмаслик керак. Ўзини ўшандек ҳолатга рўбарў қилгани учун албатта гуноҳкор бўлади. Инсонни зўрлаган, ноҳақ ўлдирганлар учун ҳам аламли азоблар бор. Шариатга амал қилса Аллоҳ мана шунақа оқибатлардан асрайди. Эрталаб ва кечқурун айтадиган зикрларни айтиб мусулмон инсон ўзига дам солиб юриши керак. Валлоҳу аълам!