Ассалому алайкум! Менда(балким кўпчилик қизларда) бир ҳолат юзасидан савол бор. Метрода чилонзор йўлида одам жудаям тиқилинч. Метро ичида эркак-аёл аралаш бир бирига тегуб турган ҳолда ёпишиб кетади, агар улар худди шу ҳолда кўчада турган бўлса, бу жуда беодоблик ҳисобланади аммо метрода бу ҳолатга ҳамма ўрганиб кетган. Йўловчилардан асосий қисми ҳам эркаклар. Аёл киши масофа сақлаб туришига деярли имкон йўқ. Ўзим талабаман, уйим университетдан 18-20км узоқликда, таксидан бошқа транспортда келиш муаммо. Деярли ҳамма пайт айниқса дарсга боришимда ва қайтишимда одам ҳар доимгиданда тиқилинч бўлади. Баъзида, метрога чиққанимда, амаллаб ўтирадиган жой топиб оламан, икки ёнимда аёл киши бўлади(кўпинча бу муаммо), шунда агар ёнимга 35-40 ёшлар атрофидаги киши келса, аслида жой беришим керак, лекин менда вазият шундай: агар туриб бошқа кишига жой берсам, мен эркаклар билан ёнма ён кетишим керак, бунда улар энг камида бир томонимдан менга қуллари тегиб туради ёки орқа томонимда базида 4томонлама эркаклар булиб қолади, мен учун масофа сақлашга ҳам, озгина сурилишга ҳам жой қолмайди купинча, турсам шу аҳвол, агар утириб кетсам булардан узоқда булиб узимни асраб бора оламан уйгача. Лекин бундай қилсам одамлар мени беҳурматга, рўмолни номига ураганга чиқаришяпти, аслида нима мақсадда эканлигим, узимни эркаклардан асрашни истаганимни улар билмайди. Мен бошқа вазиятларда уйда ҳам уқишда ҳам эркаклардан узимни олиб қочиб, иложи борича сақланиб юраман, метрода ҳам шундай. Мен бегона номаҳрам эркаклар билан бунчалик яқин туришни истамайман, динимиз ҳам бунга қарши албатта. Таксида бориб келиш жуда қимматга тушади, автобус уқишгача борадигани ёқ(аслида автобусларда ҳам шу аҳвол). Саволим: Шундай вазиятда мен қандай юл тутай? Эркаклар бн тегишиб турадиган булсам ҳам ҳурмат юзасидан катталарга жой берайми ёки ўзимни номаҳрамлардан, уларга ўта даражада яқин туришдан сақлаб жойимда утирайми?
Менимча бу ҳолат копчилик қизларда кузатилса керак. Илтимос менга тўғри йўл кўрсатинг
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Эркакларга ёпишиб туриш ножоиз, жой бериш эса ихтёрий нарса. Гуноҳ бўладиган ишни тарк этилади гарчи одобни тарк қилишга тўғри келса ҳам. Валлоҳу аълам!