Коммунал тўловлар

15:07 / 14.07.2022 | Iroda | 289
Ассалому алайкум! Биза тошкентда турамиз битта уйда 6 та бўлиб, лекин фақат ҳўжайиним прапискадала ҳозр совуқ сувдан қарзимиз бор экан шуни сўраб келишса қайнотам 1 киши прапискада бўганига фақат 1 кишига тўлийман деябдила. Агар тўлиқ тўлашмаса бизни шу сувда таҳорат олиб ўқиган намозимиз қабул бўладими? Шу савол мани жудаям қийнаябди
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Намозлар қабул. Аммо ҳақларни тўламаслик гуноҳ. Валлоҳу аълам!