Хайз

02:59 / 15.07.2022 | Eʼtiborxon | 894
Ассалому алайкум! Хайз келишидан икки уч кун олдин жигарранг қизиш нарса келади эртаси ёки бир икки кундан кейин тозза виделена келади яна бир неча кундан кейин хайзим келиб бошлайди. Ўша биринчи жигарранг келган кундан кўнглим ғаш бўлиб номоз ўқиёлмайман шу кундан ўн кун ҳисобласам номоз бошлаш кунларим ҳам хайзим тугамаган бўлади.
Саволим қайси кунларини хайз деб номозни тўхтатиб туришим керак илтимос аниқроқ тушунтириб берсаиз номозларимда ҳудди бетохоратдек бўляпман олдиндан раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳайз бўлишингиздан олдин келадиган жигарранг суюқлик ҳайздир, демак ҳайзингиз ўша пайтдан бошланади. Ҳайз ниҳоясида келган жигарранг суюқлик ҳам ҳайз ҳисобланади. 10 кунгача ҳайз деб олаверасиз. Шу суюқликлар тамоман тўхтаб оқ нарса келгунича ҳайз ҳукмида бўласиз. Ўн кундан ошса, ғусл қилгандан кейин истиҳоза ҳукмида бўласиз ва ҳар намоз вақти янги таҳорат олиб намозларингизни ўқийверасиз. Валлоҳу аълам!