Ассалому алайкум! Мeни ёшим 20 да. Турмушга чиққанимга 6 ой бўлди. Мeни кечалари сийиб қўйиш одатим бор эди. Бу тўйдан олдин бўлмай қолгани учун қўрқмай турмушга чиққандим. Лекин бу ҳолат тўйдан кейин бир марта бўлиб қолди. Турмуш ўртоғим сабабини сўраганди, бу биринчи марта, олдин почкам безовта қилган холос дедим. Улар қайнонамга бу ҳақида айтдилар ва мени шифокор кўригига олиб боришди. Ҳаммаси яхши чиқди. Турмуш ўртоғим Москва шаҳрига кетди. Бу орада мен ўзимни-ўзим даволадим. 3 ойдан сўнг мен ҳам уларнинг олдига бордим. Улар ўзимни даволатишимни, қанча пул керак бўлса беришлигини айтдилар, чунки бу нарса фарзандларимизга ҳам таъсир қилишини хоҳламаяптилар. Бу ерда ҳам шифокорга кўрингандим дорилар ёзиб берди. Тўйдан кейинги-ю ҳозирги даволанишларим фойдадан кўра вазнимга, соғлигимга салбий таъсир қила бошлади. Дори ичишдан зерикиб кетдим. Илтимос, менга бу дарддан қутулишнинг йўлини айтинглар
Шифокор:
.Тушкунликка тушманг!
Бу хасталик номи-ЭНУРЕЗ. Юнон тилидан “пешобни қўйиб юбормоқ” маъносига эга. Ўғил болаларда қизлардан 1,5% кўпроқ учрайди. Пешоб қопининг мушаклари ва қопқоғи ишининг мослиги бузилганда юзага келади.
Аксарият болаларда ота-оналардан қўрқиш ҳам бунга сабаб бўлиб қолади. Энг аввало умуртқа поғонаси, бел-думғаза соҳасини текширтириш лозим. Сўнгра малакали невропатолог ва психолог ҳамкорлигида тўлиқ даволаниш зарур. Чала ташлаб қўйилган даво, албатта самарасиз бўлади. Шу ўринда гинеколог тавсияси билан ФСГ, ЛГ ва бошқа зарурий гормонлар миқдорининг аниқланиши ҳамда кўрсатмаларга риоя қилишингиз соғлом ҳомиладорликка эришишингизда ин шаа Аллоҳ, албатта кўмак беради. Валлоҳу аълам!.