Ассалому алайкум! Мен 16 ёшдаман. Асосан диний китобларни óқишни ёқтираман. Мактаб фанлари ёки бошқа баъзи илмларни óрганишдан кóра барча вақтимни диний китоб óқишга сарф қилгим келади. Лекин óқитувчиларим фан óқишинг керак дейдилар. Бундай вазиятда нима қилишим керак? Яъни фақат диний китобларни óқиб юришим тóғрими? Динда хатоликга йóл қóймаяпманми? Жавоб учун олдиндан раҳмат
– Ва алайкум ассалом! Фан китобларини ҳам ўқиш керак. Диний китобларни оз-оздан ўқиб борсангиз жоиз. Валлоҳу аълам!