Ассалому алайкум! Мен Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилганман ва ўша ерда турмуш қурдим. Аммо турмуш ўртоғим иш жойлари Тошкентда бўлганлиги сабабли шу ерда яшайдилар. Яқин бир ойдан бери мен ҳам Тошкентда яшаяпман. Саволим шуки, мен туғилган жойимга яъни Ургут туманига 1 ҳафта ёки 10 кунлик борсам намозларимни тўлиқ ўқишим керакми ёки қаср қилиб ўқишим керакми? Жавоб учун раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Яшаш ерингиз Тошкент бўлса, Ургутда ўз турур жойингиз бўлмаса қаср ўқийсиз. Аммо уйингиз бўлса тўлиқ ўқийсиз. Валлоҳу аълам!