Маҳр тўғрисида

00:21 / 30.06.2022 | Олимхужа Тураходжаев | 533
Ассалому алайкум!
Махр хакида узи аслида куп гаплар булиб утган. Факат аниклик киритиш кере булган жойлари борлиги учун шу мавзуга яна кайтдим.
Махр хакида гапирганларинда, махрни чегараси йук дийилди. Лекин бу холат инсонлар орасида махр талаб килишда ғулуга кетишга, муккасидан кетишга олиб кемедими, кейин иложиси бўлса махрни тўйдан олдин совчилар келгандаёқ айтиб қўйса, бизи қизимизи сўраган махрлар палонча диб, кейин совчиларам шунча пайт қийналиб гапириб ёки катнаб ётмасди.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Чегараси йўқлиги Қуръонда айтилган. Қуръондаги гап устидан гап айта олмаймиз. Совчиларга аввалдан маҳрни айтиш жоиз. Валлоҳу аълам!