Хайз, маош, тижорат

23:58 / 29.06.2022 | Дилдора | 460
Ассалому алайкум! Қидириш хизматидан озимдаги холатни тополмадим, узур вахтиларингни оламан.
1. Менда хайз холати 7 куни тохтайди, энди гусл қилиб намоз бошласам 9 ёки 10 куни яна оз миқдорда келиб қолади, иккиланиб қоляпман айнан қайси куни намоз бошлашга 7 куни тохтагандами ёки 10 куниданми?
2. Мени қайнотам маошимни қайнотам олиб қояди, 3 йил болди бирон марта озим ойлигимни ишлатмаганман, хатто зарират болса хам бе рухсат теккиздирмеди, пул сорагани бездириб қойишган пул хам соролмиман, огзимни умуман очиришмеди, топган пулинг болларингдан ортмеди богчага боряпти дейишади қайнона қайнотам, уйимга келмоқчи болсам коп холларда ёл киро хам бермедилар. Шу маошим улар учун қарз хисобланадими?
3. Мен онлине хостовар сотяпман, оптимга бередигонлар бн келишиб олганман, улар алохида ёпиқ группада таварларни ички яни оптом нархини расми бн ташлашади мен озимни группамга нарх қойиб қояман, кейин ким нима заказ берса ошани пулимга олиб келиб бераман, бир иккита клентим олдиндан бериб қойишади ёқ деганимга қараме эртанси куни олиб келиб бераман нарсаларини шу ишим тогрими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан жавоб берилади

Қандай қилиб ўхшаш саволни топмаслигингиз мумкин, айнан шу саволга беҳисоб жавоб берилган. 10 кунгача давом этгани ҳайз бўлади. Тамоман тўхтаганидан кейин ғусл қиласиз. Орасидаги узилишлар ҳам ҳайз ҳисобида бўлади. Валлоҳу аълам!