Йигит ва қиз

09:03 / 11.12.2018 | Maftuna6434 | 1298
Ассалому алайкум! Ассалом алайкум. Мени ёқтирган инсоним бор, у билан бирга бўлолмаймиз. Уйимдагилар норози. У мендан умуман ажрала олмаяпти. Яхши гапни ҳам ёмон гапни ҳам тушунмаяпти. Қандай қилиб ундан ажралишим мумкин? Нима қилсам ўзини ҳам, мени ҳам қийнамасдан мени тинч қўяди?
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Аввалом бор, биз инсонлар шундай дил оғриқларига дучор бўлмаслигимиз учун, бир нарсани тушуниб олишимиз керак. “Биз ўзимизга ўргатиб олганларимизга жавобгармиз”, ҳоҳ у инсон бўлсин, ҳоҳ у катагимизга солиб қўйган тўти қушимиз ёки кучук ва мушукларимиз бўлсин. Сиз ҳам у йигит билан мулоқот қилиб, уни ўзингизга ўргатиб қўйибсиз. Ваҳоланки, бир эркак ва бир аёл ёлғиз қолса, учинчиси шайтон бўлишини Қуръони Карим оятларидан ва ҳадиси шарифлардан ҳаммамиз биламиз. Шариатда бирор нарса ножоиз дейилдими, албатта унинг оқибати ёмонликка олиб келади. Ҳамда на сиз ва на у йигит ҳали турмуш қуриб кўрмагансизлар. Шунинг учун сизларга муносиб турмуш ўртоқни фақат ота-онангиз тавсия қила оладилар ва уларнинг оқ фотихаларини олишда фарзандлар учун катта ҳикмат бор. Бу ҳодисаларни ўзингизга бир дарс деб билинг. У йигитдан ажралишга келсак, у билан ҳар қандай алоқаларингизни узиб ташлашингиз ва у ҳақида умуман ўйламаслигингиз, унга бутунлай бефарқ бўлишингиз керак. Сиз бефарқ эмас экансиз, сизнинг ўша йигит ҳақида ўйлаётган ўйларингизнинг энергиясини у ҳис этиб туради. Ва албатта сизга талпинаверади. Бу дегани, у йигит сизни тинч қўймас экан, демак бунда сизнинг у хақидаги ўйларингиз сабабчидир. Валлоҳу аълам