Ота она розилиги

03:37 / 15.07.2022 | Bonu | 544
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ота-она розилиги фарзанд учун вожиб эканлиги, Аллоҳ субҳанаҳу ва таола ота-онага яхшилик қилишга буюргани сабабдан она-онамнинг розилигини олишга харакат қиляпман.
Маошимдан ўзимни харажатларимга хам ишлатаман. Қурбим етганича уларга яхшилик қилишга интиламан. Лекин улар сендан хеч нарса кўрмадик деб доим норози бўлишади. Аҳир ризқ Ар-Роззоқданку қўлимдан бошқаси келмаяпти.
Ва хозирда турмушга чиқмаётганлигим ва қариқиз бўлиб қолганим сабабли юзини ерга қаратганимни ака ука келинойиларим ёнида юзимга солишади. Ўзим хам оила қуришни хохлайман лекин қадаримда хали эмас экан наилож.
Шу холатда ота-онасини норози қилганлардан бўламанми?
Аллоҳ мени кечирадими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу ризқ ва насиба иши. Бунда кишини айблаш тўғри эмас. Қолаверса турмуш иши ҳам мажбурий эмас. Сиз уларга яхши гапириб қўлингиздан келганича яхшилик қилаверинг. Бу норозиликларига эътибор қилманг. Аллоҳ билувчи Зот, ажрини беради.  Валлоҳу аълам!