Оила

21:26 / 18.07.2022 | Даша Эсанова | 252
Ассалому алайкум! Турмиш қурганимга 3ой бўлди турмуш ўртиғим жудда куп уради сабаби жиянлари учун таёқ ейман ёки қайнисенглим учун ҳозир бўйимда бор нима қилишди билмай қолдим ўзим номозхон ҳижобдаман оллоҳдан сураб турмишга чиқанман унаштирилганимизда арабтилини урганай десам туйдан кейин урганасан деган эди энди урганай десам уруб бормайсан дейди ўзлари ҳам эрталаб бомдоди ўқийди оилавий шароитимиз ҳам ҳар хилча сейдик харамлигини билмайди ёш болаларди ҳамма жойга сийдириб ташлайди у тушакми гилами фарқи юқ маслаҳат беринг сабир қилиб яшайинми ёки ажирашайиними жавоб учун одиндан раҳмат
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом!Сизни урушга ҳаққи йўқ. Уриб азият етказаётган бўлса, урмаслигини қаттиқ талаб қилинг. Қўлини тиймаса, уриш одатини тарк қилгунича уйидан кетиб туринг.   Валлоҳу аълам!