Қайниотага бўлган ҳизмат

02:09 / 19.07.2022 | Dilrabo | 368
Ассалому алайкум!
Ассалом алайкум ва Раҳматуллоҳи ва Баракатуҳ
Устозам мениннинг саволим шуки….мени Қайниотам Қайнионамлар ўтганларидан кейин ёшроқ аёлга уйланганлар, қайниотам соққа бош бўлиб ўтмасинлар деб уйлантирган эдик. Ҳозирда янги қайнионам қайнионалик қиляптилар мени 5 та фарзандим бор болларим ёш уй ишларидан ҳеч ортмайман, қайнонам раҳматли комакчи эдилар. Бу янги қайнонамни ёш болалари ёқ. Копда шундай вазият боладику мен болаларим билан уй ишларидан ортмай қоламан. Қайниотамни айтган ишларини ва овқатларини вақтида қилаолмайман. Шунинг учун қайниотамни ҳоҳиш истакалрини ҳозирги аёллари қилсалар боладими? Ёки мен келин бўлганим учун мен қилишим керакми кўп шундай ҳолларда, мен улгуролмай қолсам Қайниотамни мендан жаҳиллари чиқади доим мен гап эшитаман …
Шариятда бундай шароитларда қандай йўл тутилади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Кўпроқ ўз аёли қараши керак. Сиз умумий фарзандлардан талаб қилинадиган эътиборни қилиб турсангиз кифоя.  Валлоҳу аълам!