Ассалому алайкум! Қуръони Каримни қироат қилувчи қироатни ичида, ўзи эшитадиган даражада қироат қилмоғи мустаҳаб амал экани ҳақида ўқиб қолдим. Бу хатм қилишга ҳам тегишлими? Хатм қилишда уйдагиларга ҳаммага овозим жаранглаб эштилади, деб гоҳида кунлик вирд қолиб кетади. Пичирлаб хатм қилсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ўзига эшитиладиган даражада бўлса жоиз. Валлоҳу аълам!