Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин Устоз. 7ёшли қизимни турмуш ўртоғим дўконга юбосалар қизим нарҳига қарамай, йўлидаги пулини хисобламай нарса олибди. Касса олдида пули камлигини эшитиб хижолат бўлиб турганини бир саҳий инсон кўриб, етмаган пулни тўлабди. Аллох рози бўлсин шу инсондан. Аммо бизнинг шароитимиз оғир эмас, Аллохга шукр яхши яшаймиз. Шу инсонни топиб пули қайтариш ниятим бор эди. Лекин дўконда камера тизимини қайта қўриш анча вақт олади дейишди яна ёзув чизуви ҳам кўп экан. Қизим ҳам кўрсам танимасам керак деяпти. Шу сабабли шу суммани ўша инсон номидан савоб умид қилмай масжиддаги эхсон қутисига эхсон қилсам бўладими? Жавобингиз учун рахмат
– Ва алайкум ассалом! Ҳадя сифатида қабул қилиб қўяверинг. Валлоҳу аълам!