Фарзанд

00:22 / 18.06.2022 | Muhabbat | 381

Ассалому алайкум! Авваламбор вақтларизни оляпман узур саволимни илтимос жавобсиз қолдирманг . 16 ёшимда унштирилип 17 ёшга тулганимдан туйим булди 18 кирганимда фарзандлик булдим. уқувсиз билимсиз ёш булганман биринчи фарзандим уғил Аллоҳга шукур ҳозир 6 ёшда . Ман фарзандимни урганман бир неча бор жуда инжиқ эди бу урушга сабаб ҳам эмас урушимга сабаб бу мани оналикка руҳан тайёр булмаганим билимсизлигим ҳали узим нима туғри нима нотуғрилигини билмаганим деб биламан ҳозир психологларни эшитиб узим устимда ишлашга ҳаракат қиляпман энди узимни жиловлаб жахлга берилмасликни урганяпман саволим узимни узим кечира олмаяпман виждон азоби қийнаяпди Аллоҳдан ҳам уғлимдан ҳам кечирим сурайман доим ҳозирда уғлимни кунглини олишга уwа хатоларимни тузатишга ҳаракат қиляпман уғлим билан шу қилган ишим учунми манга иссиқчилиги юқ уртамизда девор бор уз устимда ишлаб яхши меҳрибон фарзандни тушинадиган она булсам фарзандим билан муносабатим узгарадими ёки болаларни доим ёдида қолип кетадими Манга маслаҳатларизни улашасиз деган умиддаман

Руҳшунос:

Ваалайкум ассалом. Бола тахминан уч ярим ёшдан сўнг ҳаётида бўлаётган воқеа-ҳодисаларни эслаб қолишни бошлайди. Унгача воқеалар эсида қолмайди. Шу сабаб сиз қаттиқ куюниб кетмай аксинча энди бундан кейин ўз эмоцияларингизни жиловлаб болага бақирмаслик, уни калтакламасликка қаттиқ риоя қилишингиз лозим бўлади. Бола билан кўпроқ ҳар турлик ўйинларни ўйнашингиз, расм чизишингиз, сайр қилишингиз керак. Виждон азобидан албатта ҳалос бўлишингиз зарур, чунки бола буни ҳис қилади ва сизни ҳурмат қилмай қўяди, ёлғончи бўлади. Сиз билан бирга бўлган онлари ҳурсандчилик в беғуборлик онлари бўлишини таъминлашингиз керак. Бунинг учун унинг айтганини бажариш ва у талаб қилган нарсаларни мухайё қилиш шарт эмас. Шунчаки меҳр бериб, ҳар куни камида уни олти марта бағрингизга босиб юқоридаги амалларни биргаликда қилишингиз етарлидир. Валлоҳу аълам.