Йўл ҳаққи

03:31 / 20.07.2022 | . | 371
Ассалому алайкум! Биз россияда яшаймиз. Базида трамвайга чиққанимизда кондуктор нариги вагонда бўлади, 2-3 та бекатдан кейин тушгунимизгача бизни вагонга ўтмайди ва биз йўл ҳаққини тўламасдан тушиб кетамиз. Трамвайдан тушиб кейинги вагонга ўтиб кондукторга пулни беришни иложи бўлмайди, чунки жуда оз вақт эшик очиқ бўлади, базан коляска билан аранг улгиб қоламан тушволишга. Ҳайдовчига берай десам, ҳайдовчи эшиги ёпиқ жойда бўлади, буни ҳам иложи йўқ. Авваллари текинга келдим деб хурсанд бўлардим, лекин охирги пайтда бу холат мени безовта қиляпти. Бундай холатда нима қилишни маслаҳат берасиз? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шуларга алоқадор бирор идора ёки иш жойига бориб қарзингизни тўлаб қўйинг.  Валлоҳу аълам!