Ассалому алайкум! 1. Эътиқод жишатдан Аҳли сунна вал жамоа, фиқҳий жиҳатдан Ҳанафий мазҳабида бӯлган қизга Аҳли сунна уламоларига қарши бӯлган мусулмон йигитдан совчи келса, (Фақатгина Қуръон ва суннатга эргашишини рӯкач қилиб) Ӯзбекистон уламоларидан нафратланишини ва Ӯзбекистон ҳудудида исломий ҳаёт кечиришга шароит йӯқлигини ваъз қилиб, Ӯзбекистон қонунида тақиқланган чет эллардаги домлаларни тинглашини ва уларни ҳақ йӯлда деб билишини айтса, (бу жиҳат қизга мутлақо ёқмаса, на ҳулқи на дийн диёнати қизга мақул келмаса) Қизнинг оиласи шу фикрдаги мусулмон йигитга (йигитнинг мусулмонлиги кифоялигини айтиб) қизни мажбурлаб узатишлиги жоизми?
2. Турмуш қуриш арафасидаги қиз қуёв танлашдаги 6 та шартни: 1) Мусулмонлик, 2) Солиҳ бӯлиши фосиқ бӯлмаслиги, 3) Оила қуришга моддий ва маънавий қодирлиги, 4) Насаби пок оиласи бут бӯлиши, 5) Ҳулқи гӯзаллиги, 6) Ҳусни гӯзаллиги. Каби шартлар топилса розилик бераман дейиши жоизми ? Ҳусни гӯзал бӯлмаса ҳам майли, ундан бошқа 5 та сифатлари топилмаса розилик бермаслиги қизнинг нафсига эргашиб, қайсарлик қилиш ҳисобланадими, ёки келажак ҳаётини ӯйлаб Аллоҳга маҳбуб Аллоҳни розилигига эришишига сабаб бӯладиган оилага келин бӯлишни исташ десак ҳам тӯғри бӯладими?
Жавоблар учун ташаккур жазакиллаҳи хойрон касийрон!!!
– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади.
Жоиз эмас. Валлоҳу аълам!