Фарзандим нега нобуд бўлди?

00:05 / 19.06.2022 | Shahlo Abduraimova | 949

Ассалому алайкум! Мен 7ойлик ҳомиладорлигимда 29 ҳафталикм юлдошим узулиб кетди.кесарча кесиш усули бн аператсия қилишди улик тугулди.ундан олдин узига тушганимда 83та юраги ураяпти дейишди қон кетти озроқ огриқ жуда кучли эди.лекин углимда айрилдим 1саволим нега яшамади узига тушганимда юракчаси ураяпти дейишганди .2саволим нега юлдошим кучган ТОРСҲ инфесия ҳерпес бор эди биофлазит ичар эдим.қоним 1 + . болани вазни 2кг 300эди угил бола уша куни икки челак 10л сув ташигандим шу уйда уй юмушлари қилгандим 3ой булди бу воқеага лекин уша кун И унута олмайман йиглайман сиқиламан Шундан сунг чап қулим уюшадиган булиб қолган асаб булса уюшиб огрийди 3 саволим Нега чап қул уюшади 4саволим энни яна қачон ҳомиладор булса булади ва нималарга этибор қилишни яна юлдош кучмаслиги учун Нима анализла қилишни.керак Жавоб учун раҳмат

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳ таоло ҳузуридан келтирган барча нарсаларни қалб билан тасдиқлаш деганда қолган барча нарсаларни ўз ичига қамраб оладиган қуйидаги еттита нарсага: 1. Аллоҳга, 2. фаришталарига, 3. китобларига, 4. пайғамбарларига, 5. охират кунига, 6. қадарнинг яхшиси ҳам ёмони ҳам Аллоҳдан эканига, 7. ўлгандан сўнг қайта тирилишга шаксиз ишониш тушунилади.
Сиз мана шуларнинг ичидаги 6 - пунктга эьтимодингиз кучли булсагина исталган нохушлик, мусибатни енгиб кета оласиз . Сабаби биз бу дунёга факат узимиз хохлаганимизча уйнаб - кулиб яшаш учунгина келмаганмиз . Бу дунёда хар бир инсон Аллох, такдир килган имтихонлар билан синалади , синовдан эса Иймоннинг рукнларини тулалигича  таслимият билан кабул кила олганларгина ута олади . Ин шаа Аллох, шу фарзандингиз сизга дузахдан парда булади деган умиддамиз.
1. Казои кадарда шундай ёзилганлиги учун .
2. Казо кадарда шундай ёзилганлиги учун .
3. Чап кул уюшиши асаб касалликларида , юрак кон томир касалликларида , умуртка погонасининг буйин- кукрак кисми остеохондрози , диск протрузияси еки чуррасида хам ва б.к. холларда кузатилади . Сизда асабийлашиш фонида ривожланган вегето сосудистая дистония дан деб гумон килдим . Аввало тинчланинг , такдирни борича кабул килинг , Персен 1 таблеткадан 3 махал , Магнерот 1 тадан 2-3 махал кабул килинг .Поликниникангизга чикиб кардиограмма ( ЭКГ) килдириб, кардиолог ва невропатолога курининг.
4. Интергенетик интервалга риоя килиб , 3 йилдан кейин хомиладорликка харакат килсангиз максадга мувофик. Бу энг маькул муддат . Гормонал фонингизни назоратга олинг , гинеколог- эндокринолог назоратида булинг , хомиладорликдан аввал ТОРЧ титри баланд булса инфекциялардан даволанинг , гемоглабинингиз юкори булишига эришинг ва стрессли вазиятлардан узингизни саклашга имкон кадар харакат килинг.
Хаммасидан аввал чиройли ният килиб , Аллох,га дуода бардавом булинг !Валлоҳу аълам!