Динда бўлмаган нарса

03:56 / 20.07.2022 | Abduxakim Doniyorov | 354
Ассалому алайкум! Қайнонам бизни уйда оталар,азизлар,авлиёлар бор дейдилар.Мен бунга сира иҳлос қилмайман.Овқатни бошидан ҳам оталарга деб солишади.Қайнотам одамларни даволаган эканлар оталар орқали.Мен бу гапларни эшитиб ўзимни ёмон ҳис қилишни бошладим.Мен бу нарсаларга амал қилмаганим учун менга муносабатлари ўзгарган.Вақти келиб бу нарса менинг эримга ёки қайноғамга ўтиши мумкин экан.Агар улар бу йўлдан қайтишмаса яшамасликка ҳаққим борми? Нима қилишни билмаяпман.Мен уларга қарши чиқаётганим бу нарсалар нотўғрилигини туwунтирганим учун мени қийнашяпти,зулм қилишяпти.Лекин намоз ўқишади.Бу нарсалар ширк эмасми.Ҳозиргача одамлар келиб туради.Оқ сурп бн нарз қўйиб,аввало Худо оталар кўриб қўйилар дейиwади.Хатто қайнонам касал бб қолсак ҳам,оталарга нарз қўйдим,кўриб қўйишади дейдилар.Ойи мен буларга иҳлос қилмайман дедим.Кейин мени сўкдилар.Авваллари қайнотангиз шулар орқали одамларни даволаганлар,ошқозони ёки жигари касал одам келса ҳам кўрганларидан кейин,улар уйларига кетиб,уч тўрт кундан кейин яхши бб келишарди,хатто ўша жойи қон бн келарди,оталар аператсия қилиб қўйишаркан дедилар.Бу гапларидан кейин у уйда бир дақиқа ҳам қолгим келмай қолди.Шу ҳақда батафсил маълумот берсангиз,сиздан илтимос!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! «Фолбинлик, сеҳргарлик, жин чиқариш ва ноанъанавий даволаш каби ишларнинг ҳақиқати»  китобини ўқинг.  Валлоҳу аълам!